Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Уй-жой олиш учун субсидия ажратиб беришни ваъда қилган фирибгарлар аниқланди

A A A
Уй-жой олиш учун субсидия ажратиб беришни ваъда қилган фирибгарлар аниқланди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Д.В. ва Н.Ҳ. 10 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга Қорасув массивида қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардан олиш учун субсидия ажратиб бериш эвазига жами 47 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро С.И. фуқаро Ж.Ғ.га танишлари ёрдамида Боёвут тумани, “Янги авлод” МФЙда қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардан олиш учун субсидия ажратиб бериш эвазига 54 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 18:36 09.08.2023. Ўқилди: 1645 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!