Бугун 30 январь, 2023 йил, душанба

O'ZB

Ўтган йили Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 2 миллиондан ошдими?

Ўтган йили Ўзбекистонда  ўртача ойлик иш ҳақи 2 миллиондан ошдими?

2019 йилда Ўзбекистон  ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2,32 млн сўмни ташкил этди. Ушбу рақамлар Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилган.

Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи таркибига иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек, унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд.

Таъкидланишича, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 27,5 фоизга ошиш ҳолати кузатилган.

Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг республика бўйича ўртача кўрсаткичидан соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш фаолияти – 34 фоизга, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар - 24,6 фоизга, таълим соҳаси - 20,8 фоизга сезиларли даражада паст бўлган.

Банк, суғурта, лизинг ва кредит - воситачилик фаолияти - 106,4 фоизга, ахборот ва алоқа соҳаси - 70,9 фоизга республика бўйича ўртача кўрсаткичдан сезиларли даражада юқорилиги кузатилган.

Иқтисодий фаолиятнинг барча турларида 2018 йилнинг мос даврига нисбатан ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг ўсиши кузатилган. Айниқса яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар - 40,1 фоизга, банк, суғурта, лизинг ва кредит-воситачилик фаолиятида - 37,2 фоизга, таълим соҳасида - 33,3 фоизга сезиларли ўсиш кузатилган.

Маълумот учун: “Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи” кўрсаткичи иқтисодиётда иш ҳақини баҳолашнинг услубий қоидаларига ва халқаро тавсияларга мувофиқ, муайян вақт (соат, ой, йил) давомида ходим томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар) эвазига иш берувчилар томонидан амалдаги қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда, солиқ ва бошқа тўловларни ўз ичига олувчи ёлланма ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тарзида жисмоний шахсларга пул шаклида ҳисобланган даромадлардан аниқланади.

 

Киритилди: 15:41 27.01.2020. Ўқилди: 2562 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!