Ўтган 10 ой давомида ўз вақтида тўланмаган 151 млрд. сўм иш ҳақи меҳнаткашларга ундириб берилди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Касаба уюшмалари федерацияси ахборот хизмати раҳбари Муҳаббат Ўрмонбекова маълум қилди.
⚫️Жорий йилнинг ўтган даврида касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда 150 минг нафардан зиёд ходим ва уларнинг оила аъзолари, 300 нафардан ортиқ уруш ва меҳнат фронти фахрийси имтиёзли асосларда соғломлаштирилди.
⚫️Кам таъминланган, кўп болали ва ёш оилалар вакиллари, тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар учун акциялар ташкил этилиб, улардан қарийб 3 минг нафари бепул йўлланмалар билан соғломлаштирилди.
⚫️Касаба уюшмалари Федерацияси тизимида фаолият кўрсатаётган 4 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 1000 нафарга яқин бола спортнинг оғир атлетика, енгил атлетика, юнон-рум кураши, қиличбозлик, бокс, хоккей, сузиш, параканоэ ва академик эшкак эшиш, байдарка, каноэ ва слаломда эшкак эшиш турлари бўйича шуғулланиб келмоқда.
⚫️Бундан ташқари жамоа шартномаларига биноан 98 минг 436 нафар ходимга тўлиқсиз иш вақти шароитида ишлаш имкони яратилди. 2 млн. 188 минг нафардан зиёд ходим асосий узайтирилган, 2 млн. 940 минг нафардан зиёд ходим эса йиллик қўшимча таътиллардан фойдаланмоқда.
⚫️2023 йилнинг 10 ойи давомида жамоа шартномалари ва келишувлари орқали 156 минг 108 нафар фуқарога ва 65 минг 55 та оилага қарийб 144 миллиард сўмлик ижтимоий кўмак кўрсатилди.