Бугун 26 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўта аянчли ҳолат: Ғазода озиқ-овқат ёрдами захиралари бутунлай тугади

Ўта аянчли ҳолат: Ғазода озиқ-овқат ёрдами захиралари бутунлай тугади

БМТда Исроилнинг тўлиқ қамалидан сўнг Ғазода озиқ-овқат ёрдами тугади.

БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури жиноятчи Исроилнинг саккиз ҳафталик тўлиқ қамали туфайли Ғазодаги озиқ-овқат ёрдами захиралари бутунлай тугаганини маълум қилди.

Ғазо ҳукуматининг матбуот хизмати қамал туфайли 1 миллиондан ортиқ бола очликка дучор бўлиши хавфи мавжудлигидан огоҳлантирди ва минтақага озиқ-овқат, дори-дармон ва ёқилғи киритишни сўради.

Анклав соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, сўнгги 24 соат ичида Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган 84 кишининг жасади Ғазодаги шифохоналарга келтирилган, уларнинг олтитаси аввалроқ ҳалок бўлиб, кейинчалик топилган.

Исроилнинг Ғазога қарши уруши 18 ой олдин бошланганидан бери камида 51 439 фаластинлик ҳалок бўлгани ва 117 416 нафари яралангани тасдиқланган.

Ғазо ҳукумати матбуот хизмати вайроналар остида бедарак йўқолган минглаб одамлар ҳалок бўлган деб тахмин қилинаётганини айтиб, қурбонлар сонини 61 700 дан ортиқ кишига етганини маълум қилди.

Киритилди: 20:21 25.04.2025. Ўқилди: 521 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!