"ПСЖ" ҳужумчиси Усмон Дембеле УЕФА Суперкубогида "Тоттенхэм" устидан қозонилган ғалабадан сўнг "Олтин тўп" ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Олтин тўп"? Мураббий айтганидек, индивидуал мукофотлар ажойиб, лекин энг муҳими - жамоа билан совринлар ютиш," - дея 28 ёшли футболчининг ўйиндан кейинги интервьюсидан иқтибос келтиради 90min.
"Олтин тўп"ни топшириш маросими 22 сентябрь куни бўлиб ўтади. Усмон Дембеле соврин учун асосий даъвогар ҳисобланади.