Усмон Дембеле ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
"ПСЖ" ва Франция терма жамоасининг 28 ёшли вингери "Олтин тўп-2025" соҳибига айланди.
2024/25 йилги мавсумда Дембеле "ПСЖ" билан Франция чемпионати, Кубоги ва Суперкубоги, шунингдек, Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. У клуб сафида 53 та ўйинда 35 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, "Олтин тўп" 2022 йилдан бошлаб календарь йили эмас, балки мавсум якунлари бўйича (2024 йил 1 августдан 2025 йил 31 июлгача) топширилади.