Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

“Усик пул ҳақида ўйлаяпти, Жалолов эса унга таҳдид сола олади” - Россиялик собиқ WBC камари эгаси

“Усик пул ҳақида ўйлаяпти, Жалолов эса унга таҳдид сола олади” - Россиялик собиқ WBC камари эгаси

2014-2016 йилларда WBC камарига эгалик қилган россиялик Григорий Дрозд ҳамюртимиз Баҳодир Жалоловни эътироф этди.

Дрозднинг фикрича, икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби бўлган Баҳодир Жалолов супероғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони Александр Усик учун бош оғриқ бўла олиши мумкин.

"Мана Баҳодир ҳақиқатан ҳам Усик учун рақобат таклиф қила олиши мумкин. У ҳаваскор боксдан воз кечиб, профессионалга тўлиқ ўтишни бошлаган кўринади. Баҳодирнинг келажаги бор. Аммо мен Жалолов Усик билан жанг қилади, деб ўйламайман. Боиси, Саша аллақачон Жейк Пол кабилар билан юзма-юз келяпти. Менимча, Усик энди космик, рекорд даражадаги пуллар ишлашни режалаштиряпти", деди Григорий Дрозд.

Эслатиб ўтамиз, Александр Усик 20 июль тонгида Лондонда ўтказилган проф бокс оқшоми доирасида британиялик Даниэль Дюбуани нокаутга учратганди.

Киритилди: 09:20 22.07.2025. Ўқилди: 1063 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!