Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Олаф Шольцнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Берлин шаҳрига келди

Шавкат Мирзиёев Олаф Шольцнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Берлин шаҳрига келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан 28 сентябрь куни ташриф билан Берлин шаҳрига келди.

“Берлин-Бранденбург” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Берлин федерал ўлкаси ички ишлар, рақамлаштириш ва спорт вазири Ирис Шпрингер ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Эртага, 29 сентябрь куни Ўзбекистон етакчиси Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарлари саммитида иштирок этади, Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер ва Федерал Канцлер Олаф Шольц билан музокаралар ўтказади.

Ташриф дастуридан ишбилармонлик тадбирлари ҳам ўрин олган.

Киритилди: 23:20 28.09.2023. Ўқилди: 2218 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!