Россия президентининг ёрдамчиси бу ҳақда “Коммерсант” газетасига маълум қилди. У, шунингдек, АҚШ президентининг махсус вакили билан суҳбати тафсилотларини Bloomberg'га мулоқот иштирокчиларидан бири сиздирган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги версияни рад этган.
"Бу жуда ноодатий ҳолат!. Ҳа, махсус ёпиқ канал орқали алоқалар бўлади, бундай ҳолларда деярли ҳеч қандай сизиб чиқиш бўлмайди, агар томонлардан бири атайлаб бунга йўл қўймаса. Аммо WhatsApp орқали бўладиган айрим суҳбатлар бор, уларни кимдир қандайдир йўл билан эшитиши мумкин шекилли", — деди Россия президентининг ёрдамчиси.
Ушаков нима учун музокараларни АҚШ мессенжери орқали олиб бораётгани ҳақида изоҳ бермади. WhatsApp орқали қўнғироқлар Россияда август ўрталаридан бери блокланган, бу мессенжер орқали қўнғироқларни фақат VPN ёқилган ҳолда амалга ошириш мумкин.