Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"Уруш вазирлиги" — АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси янги номни маъқуллади

"Уруш вазирлиги" — АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси янги номни маъқуллади

АҚШ Мудофаа вазирлиги номини Уруш вазирлигига ўзгартириш ҳақидаги қарорни Вакиллар палатаси 2027 йил учун рекорд даражадаги 1,15 триллион долларлик мудофаа харажатларини маъқуллаш билан бир вақтда қабул қилди.

​Қонун лойиҳасида Пентагонни молиялаштиришни 2026 йилга нисбатан тахминан 250 миллиард долларга ошириш кўзда тутилган. Ажратилган маблағлар, жумладан, Доналд Трамп ташаббуси билан яратилаётган "Олтин гумбаз" ("Golden Dome") янги ракетага қарши мудофаа тизимини ишлаб чиқишга йўналтирилиши мўлжалланмоқда.

​Миллий мудофаа тўғрисидаги қонун лойиҳаси кучга кириши учун ҳали АҚШ Сенати томонидан маъқулланиши керак.

Киритилди: 15:33 23.07.2026. Ўқилди: 1126 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!