Олаф Шолц ZDF телеканалига берган интервьюсида ҳозир Украинани NATO'га таклиф қилишнинг иложи йўқлигини айтди. Унинг қўшимча қилишича, альянсга таклиф қилиш "одатда тезда аъзоликка айланади".
Аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский мамлакатни альянсга таклиф қилишни ўз “ғалаба режаси”нинг биринчи банди деб атаган эди. Зеленскийнинг фикрича, мамлакатнинг Н+NATO'га аъзо бўлиши масаласи жанговар ҳаракатлар тугагунга қадар қолдирилиши мумкин.