Владимир Зеленский интервюсида Россия-Украина урушини 2025 йилда тугатиши лозимлигини айтди.
"Ўз тарафимиздан келаси йил уруш дипломатик йўллар билан тугашини таъминлаш учун ҳамма нарсани қилишимиз керак", — дейди Украина президенти.
Хабарга кўра, Зеленский нутқи давомида бу масала устида ишланиши керак бўлган муҳим жиҳат эканини таъкидлаган.