Ўзбекистонда етиштирилган гилоснинг биринчи партияси Хитойнинг Синьцзян ўлкаси бозорларида ҳам пайдо бўлди. Бу ҳақда Fresh Plaza манбаси Урумчи божхона хизмати маълумотига асосланиб хабар берди.
Шундай қилиб мазкур округ аҳолиси илк бор мамлакатимизда пишиб-етилган сархил меванинг унутилмас таъмидан баҳраманд бўлиши мумкин. Бунгача мазкур ҳудудга гилос Тожикистон ва Қирғизистондан келтирилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон Чин ўлкасига жорий йил бошидан гилос экспортини йўлга қўйди.
Эслатиб ўтамиз, юртимиз ўтган йили жами қарийб 32 минг тонна гилосни чет давлатларига чиқарди.
2018 йилда мазкур кўрсаткич, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 36-38 минг тоннагача ўсиши кутиляпти.
Ваҳоланки, беш йил олдин ҳам мамлакатимизнинг мазкур мева бўйича экспорт ҳажми бор-йўғи 5 минг тоннани ташкил этарди.
Xs.uz