Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўртачирчиқда фуқаронинг уйидан 8 кг. оғирликдаги гиёҳвандлик воситаси аниқланди

A A A
Ўртачирчиқда фуқаронинг уйидан 8 кг. оғирликдаги гиёҳвандлик воситаси аниқланди

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 04 ноябрь куни соат 11:00 да Ўртачирчиқ тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2020” тадбирида Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 39 ёшли Алимардон Х.,нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, қоплар ва полиэтилен пакетлар ҳамда 10 дона қоғоз бўлакларга алоҳида қадоқлаб майдаланган ҳолда қуритилган “наша” гиёҳвандлик ўсимлигини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Ўртачирчиқда фуқаронинг уйидан 8 кг. оғирликдаги гиёҳвандлик воситаси аниқланди

Ўртачирчиқда фуқаронинг уйидан 8 кг. оғирликдаги гиёҳвандлик воситаси аниқланди

Ўртачирчиқда фуқаронинг уйидан 8 кг. оғирликдаги гиёҳвандлик воситаси аниқланди

Ўртачирчиқда фуқаронинг уйидан 8 кг. оғирликдаги гиёҳвандлик воситаси аниқланди

Ўртачирчиқда фуқаронинг уйидан 8 кг. оғирликдаги гиёҳвандлик воситаси аниқланди

Суд-кимёвий экспертизада, Алимардон Х.,нинг хонадонидан олинган қопларда гиёҳванд модда - тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган каннабис ўсимлиги деб аталиши ва умумий вазни 7089 граммни ташкил этиши, бундан ташқари полиэтилен пакетда ҳам умумий оғирлиги 1267 граммни ташкил этувчи ва 10 дона қоғоз ўрамлари ичидаги майдаланган ҳолда бўлган ва 4,54 граммни ташкил этувчи каннабис гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, Алимардон Х.,нинг уйидан олинган гиёҳвандлик воситалари умумий вазни 8.360,54 граммни ташкил этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўртачирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Алимардон Х.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Алимардон Х., жиноят ишида айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ҳамда унга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:21 17.11.2020. Ўқилди: 2083 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!