Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен таъкидлашича, глобал миқёсда олдиндан айтиб бўлмайдиган бугунги шароитда мамлакатлар Европа Иттифоқи билан яқиндан ишлашга тайёрланмоқда. Бу фикрни у “Politico” нашрига берган интервьюсида билдирди.
Қайд этилишича, сўнгги ҳафталарда юқори мартабали мулозим “кучли, ишончли шериклар излаётган” Исландия, Янги Зеландия, Малайзия, Филиппин, Канада, Ҳиндистон ва Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарлари билан гаплашган. Унинг баёнотлари АҚШ Президенти Дональд Трамп жорий этган тарифлар билан ҳам боғланмоқда.
Фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, глобал тартиб совуқ уруш тугагандан бери ҳар қачонгидан кўра чуқурроқ ўзгаришни бошдан кечирмоқда.