Бугун 3 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп 8 май ва 11 ноябрни АҚШда Ғалаба куни деб эълон қилди

Трамп 8 май ва 11 ноябрни АҚШда Ғалаба куни деб эълон қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп 8 май ва 11 ноябрни Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушларида Ғалаба куни деб эълон қилди.

Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

"Мен 8 майни Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалаба куни, 11 ноябрни эса Биринчи жаҳон урушидаги Ғалаба куни деб ўзгартираман" - деб ёзади Оқ уй раҳбари.

Унинг таъкидлашича, энди Қўшма Штатлар "ғалабаларни яна нишонлаш" вақти келди.

Трамп, шунингдек, Қўшма Штатлар Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозониш учун “бошқа давлатларга қараганда анча кўп иш қилган”лигини айтди. Америка етакчисининг таъкидлашича, АҚШ иттифоқчилари 8 майни Ғалаба куни сифатида нишонлайдилар, бироқ Трампнинг сўзларига кўра, айнан Қўшма Штатлар “ғалаба қозониш учун ҳаммадан кўра кўпроқ ҳаракат қилган”.

Киритилди: 09:19 02.05.2025. Ўқилди: 882 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!