Миллионлаб Ўрта Ғарб аҳолисига Канададан тарқаладиган заҳарли ёнғин тутуни соғлиғига хавф туғдирмаслик учун уйда қолиш тавсия қилинди.
Бу ҳақда Newsweek нашри хабар берди.
"Ўрта Ғарбий штатларда яшовчи миллионлаб америкаликларга Канададан минтақага етиб келган ўрмон ёнғинлари тутунидан нафас олмаслик учун уйда қолиш тавсия қилинган", дейилади мақолада.
Қайд этилишича, Канададаги ўрмон ёнғинлари заҳарли тутун булутини ҳосил қилган ва у чегарани кесиб ўтиб, АҚШга кириб келган ва бу ҳаво сифатига таъсир кўрсатмоқда. Миннесота, Висконсин ва Мичиган штатларида 22 миллионга яқин одам ҳозирда душанбага қадар амалда бўладиган ҳаво сифати бўйича огоҳлантиришлар остида.
Аввалроқ Канаданинг Манитоба провинциясида ўрмон ёнғинлари сабабли жорий йилда иккинчи марта фавқулодда ҳолат эълон қилинган эди.