Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

«Ўрмон хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони таъсис этилди

A A A
«Ўрмон хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони таъсис этилди

Ҳукумат қарори билан, мазкур кўкрак нишони билан Ўзбекистон ўрмон хўжалиги соҳасини ривожлантириш, ўрмонларни муҳофаза қилиш, сақлаш ва кўпайтириш, улардан оқилона фойдаланиш борасида салмоқли натижаларни қўлга киритаётган фуқаролар тақдирланади.  

Номзодлар бўйича таклифлар Ўрмон хўжалиги қўмитасига ҳар йили 1 февралга қадар тақдим этилади.

Таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия ҳар йили 1 мартга қадар номзодлар ҳақидаги тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва якуний хулосани қабул қилади. 

Кўкрак нишони 21 март — Халқаро ўрмончилар куни арафасида тантанали тарзда топширилади.

Маълумотга кўра, тақдирларганларга БҲМнинг 4 баравари (980 минг сўм) миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти ёки эсдалик совғалари берилади. 

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
 

Киритилди: 15:35 07.05.2021. Ўқилди: 1716 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!