Хорижий тилларни ўрганиш инсонга кўплаб имконият яратади. Саёҳатлар, янги танишувлар, даромадли иш шулар жумласидандир. Аммо хорижий тилларни пухта ўрганиш катта машаққат ва меҳнат талаб қилади.
Дунё олимлари томонидан ўрганиш учун энг мураккаб тиллар рейтинги ишлаб чиқилган. Қуйида улар билан танишишингиз мумкин.
Дунёда ўрганилиш даражаси қийинлиги жиҳатидан 8-ўринда француз тили туради.
Француз тили роман тилларига мансуб. Дунёнинг 29 та мамлакатида ўрганиладиган мазкур тил учун энг оғриқли нуқта сўзларни тўғри талаффуз қилишдир. Унли ҳарфлар жуда кўплигидан ўрганувчилар тез адашиб қолишади.
7-ўрин: Норвег тили
Тилининг оғзаки шаклида аниқ стандарт мавжуд эмас. Бу мулоқот вақтида кўплаб қийинчиликларга сабаб бўлади. Шевалар ниҳоятда кўплигидан тилни ўрганиб шаҳарнинг бир жойидан бошқа жойига борсангиз сизни тушунмасликлари ҳам табиий ҳол.
6-ўрин: Немис тили
Немис тилида ҳам шевалар ниҳоятда кўп. Сўзларни тўғри талаффуз қилиш учун 44 товушни ўрганиш керак бўлади.
5-ўрин: Иврит тили.
Иврит тили дунёдаги энг қадимий тил ҳисобланади. Ҳарфларнинг ёзилиши ҳам, тил грамматикаси ҳам ўрганувчилар учун қийинлик туғдиради. Ҳарфларнинг бир-бирига жуда ўхшаб кетиши ҳамда матннинг ўнгдан чапга қараб ўқилиши бунга асосий сабабдир.
4-ўрин: Исланд тили
Энг қадимий ҳисобланган ушбу тилнинг асос грамматикаси 10 асрдан буён деярли ўзгармаган. Лексикаси жуда қийин, тилни мустақил равишда ўрганиш имконсиз, деб ҳисоблашади.
3-ўрин: Рус тили
Тилни ўрганиш истагидаги хорижликлар учун урғу, синонимлар катта қийинчилик туғдиради.
2-ўрин: Араб тили
Араб ёзуви дунё бўйлаб мураккаб ёзувлардан биридир. Алифбодаги ҳарфларнинг сўз боши, ўртаси, охирида келиб турлича ёзилиши унинг мураккаблигини юзага келтиради.
1-ўрин: Хитой тили
Энг мураккаб тил сифатида Гиннес Рекордларига киритилган.
85 000 дан ортиқ иероглиф, уларни тўғри ёза олиш ва талаффуз қила олиш эса энг қийин масаладир.