Оренбург яқинидаги Урал дарёсидаги сув сатҳи бир суткада 21 сантиметрга кўтарилиб, 893 сантиметрни ташкил этди. Белгиланган “хавфли даражада” - 930 сантиметргага жуда кам қолди, деб хабар берди шаҳар маъмурияти.
Айни дамда Оренбургда 2 мингдан ортиқ шахсий томорқа ва 1,5 мингдан ортиқ хонадон сув остида қолган. Аммо сув сатҳи кўтарилишда давом этмоқда, энг юқори даража 10 апрелда бўлиши кутилмоқда.
Жума куни Оренбург вилоятидаги Орск шаҳри яқинидаги тўғон ёрилиши оқибатида шаҳрни сув босган эди.
Вилоят губернатори айтишига кўра, айни дамда сув тошқинидан зарар кўрган 649 киши давлатдан ёрдам пули олган ва яна 16 минг киши ҳам яна бир ҳафта ичида олади.