Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўқувчилар олдида ўқитувчиларни ҳақорат қилган мактаб директори ишдан бўшатилди

Ўқувчилар олдида ўқитувчиларни ҳақорат қилган мактаб директори ишдан бўшатилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги 62-сонли умумтаълим мактаб раҳбари томонидан 1-синф ўқувчилари олдида мактабнинг аёл педагог ходимларини ҳақорат қилгани айтилган видео тарқалди.

Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, ушбу ҳолат бошқарма томонидан ўрганилди.

“Ушбу ходимга нисбатан қонун доирасида чора кўрилиб, лавозимидан озод этилган”, дейилади бошқарма хабарида.

Шу билан бирга, бошқарма тизимида фаолият юритаётган барча ходимлар касбий одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиши шартлиги таъкидланган.

Киритилди: 23:47 11.09.2025. Ўқилди: 1618 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!