Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб директори жаримага тортилди

Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб директори жаримага тортилди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Асака туманидаги 37-умумтаълим мактаби ўқитувчи-педагоглари мажбурий меҳнатга жалб қилингани бўйича хабарлар тарқалди.

Ушбу ҳолат Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилди. Мактаб директори ўз кўрсатмасида, таълим муассасасида қурилиш ишлари олиб борилгани, шу сабабли қурилишдан чиққан чиқиндиларни тозалаш ишларига 30 га яқин ўқитувчи-педагог ва техник ходимларни мажбуран жалб қилгани, ходимлар иш ставкалари ва дарс соатлари қисқариб кетишидан хавотир олиб ушбу ишларни кўрсатмаси асосида бажарганини қайд этган.

Ўрганиш давомида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 25-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 349-сонли қарори талабларини бузганлиги аниқланган.

Шу сабабли, Асака туманидаги 37-умумтаълим мактаби директорига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси 2-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари (34 000 000) миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.

Киритилди: 22:45 14.08.2024. Ўқилди: 1073 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!