Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўқитувчиларга автокредитлар қандай имтиёзлар билан берилади?

Ўқитувчиларга автокредитлар қандай имтиёзлар билан берилади?

Президентнинг 14 августдаги қарори билан халқ таълими тизимидаги педагог ходимларга автотранспорт воситалари сотиб олиш учун махсус жамғарма ҳисобидан кредитлар бериш тартиби ўрнатилди.

Бунда кредит қуйидаги шартларда берилади:
кредит муддати – 1 йил имтиёзли давр билан 5 йил;
дастлабки бадал суммаси – сотиб олинаётган автотранспорт воситаси қийматининг 25 фоизи; кредит учун фоиз ставкаси – Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан кўп бўлмаган миқдорда (ҳозирда 14 фоиз).

Ушбу шартларда кредит олиш ҳуқуқига эга педагоглар рўйхати Халқ таълими вазирлиги томонидан шакллантирилади.

Asr.uz

Киритилди: 17:00 15.08.2018. Ўқилди: 8008 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!