Хабарингиз бор, бугунги кунда барча ҳудудларда мактаб ўқитувчиларининг COVID-19 инфекциясига тест топшириш жараёни амалга оширилмоқда.
Халқ таълими Матбуот хизматининг маълум қилишича, тест топшириш жараёнида афсуски натижалар мусбат чиқаётган ҳолатлар ҳам бор.
"Қувонарли томони аксарият ўқитувчиларда касаллик аломатларсиз енгил ҳолда кечаётгани сабабли, уларнинг айримлари ўзлари ҳам вирусни бошидан кечираётганидан бехабар бўлган", дейилади хабарда.