Бугун 28 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини ривожлантириш, соҳада ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув жараёнига миллий ва илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш борасидаги муносиб ҳиссаси, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидаги катта хизматлари, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, фарзандларимизни Ватанга меҳр ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин:

«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони билан

Абдурахманова Озода Дехканбоевна - Қуйи Чирчиқ туманидаги 25-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти

Акрамов Набижон Курбонович - Марҳамат туманидаги 3-ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси, Андижон вилояти

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» фахрий унвони билан

Матмуратов Ихтиёр Курбонбоевич - Шовот туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти

Раупов Илёс Ахадович - Ғиждувон туманидаги 27-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан

Ачилова Манзура Шералиевна - Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг академик лицейи математика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

Каримов Суюн Амирович - Самарқанд давлат университетининг ўзбек тилшунослиги кафедраси профессори, Самарқанд вилояти

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан

Мендибаев Бахрам Рустамович - Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг оғир атлетика бўйича катта мураббийси

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Кувандикова Джамила Яхшибаевна - Навоий шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактабининг фортепиано синфи ўқитувчиси, Навоий вилояти

Мирзахмедов Мирфазил Абдилхакович - Ўзбекистон Республикаси Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази етакчи мутахассиси

Рапикова Хафиза Каюмбердиевна - А.П.Хлебушкина номидаги 22-Меҳрибонлик уйи тарбиячиси, Тошкент шаҳри

Хомидов Дилшодбек Боходирович - Шаҳрихон туманидаги «Академик Саримсақов» нодавлат таълим муассасасининг физика фани ўқитувчиси, Андижон вилояти

«Дўстлик» ордени билан

Азаматова Галина Рауфовна - Пахтакор туманидаги «Kiddie» нодавлат мактабгача таълим ташкилоти директори, Жиззах вилояти

Ахмедова Замира Одиловна - Чуст туманидаги 35-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси, Наманган вилояти

Болтаева Қамбар Абдуллаевна - Бухоро шаҳридаги Президент мактабининг биология фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти

Гэдди Мишель Дениз - «Янги Ўзбекистон» университети доценти

Ким Зинаида Константиновна - Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг педагог кадрларни тайёрлаш ва касбий ривожлантириш бошқармаси етакчи мутахассиси

Маджидов Ином Уришевич - Ўзбекистон Миллий университети ректори

Машраббекова Азиза Машраббековна - Корея Республикасининг Ханкук хорижий тиллар университети Марказий Осиё кафедраси профессори

Мирошкина Ольга Юрьевна - Миробод туманидаги 60-ихтисослаштирилган мактабнинг немис тили фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Муминов Сидикжон Мирсобирович - Фарғона давлат университетининг тилшунослик кафедраси профессори, Фарғона вилояти

Мунтеева Гулнара Узакбаевна - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиали халқ ижодиёти кафедраси ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Намазова Кизларсара Муратовна - Жарқўрғон туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти

Степанова Ольга Анатольевна - Пахтачи туманидаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти

Тойчубаева Айсулу Маматбековна - Хўжаобод туманидаги 10-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Андижон вилояти

Турдиева Ирода Ғайратовна - Китоб туманидаги 96-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

Ўразалиев Абдуназар Норқулович - Боёвут туманидаги 1-касб-ҳунар мактабининг ишлаб чиқариш таълими устаси, Сирдарё вилояти

Хабибуллина Винера Салиховна - Зангиота туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Абдурахманова Иқболхон Юлчиевна - Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг академик лицейи биология фани ўқитувчиси

Алматов Тура Жураевич - Қумқўрғон агротехнологиялар техникумининг махсус фан ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти

Астанов Салих Хусенович - Бухоро муҳандислик-технология институтининг аниқ фанлар кафедраси профессори, Бухоро вилояти

Ашурова Санобархон Юлдашевна - Профессионал таълимни ривожлантириш институтининг инновацион лойиҳалар, фан ва таълим технологиялари трансфери бўлими бошлиғи

Боқиев Акрам Васиевич - Яккабоғ туманидаги 75-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

Ибрагимов Рустам Асадович - Жиззах иxтисослаштирилган санъат мактабининг чанг синфи ўқитувчиси, Жиззах вилояти

Олимова Анарай Джурахановна - Юқори Чирчиқ туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Тошкент вилояти

Полвонова Юлдузхон Сапарбоевна - Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги ижод мактабининг математика фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти

Раззоқов Шамсиддин Эргашевич - Мингбулоқ туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси, Наманган вилояти

Рафиев Хамракул Талибович - Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг Самарқанд филиали профессори, Самарқанд вилояти

Рихсиева Гулчехра Шовкатовна - Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори

Султонова Мухайё Ёқуббековна - Косонсой туманидаги 24-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Наманган вилояти

Таджитдинова Феруза Рахманкуловна - Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетининг академик лицейи ижрочи директори, Навоий вилояти

Турдимуратова Зулфия Ешановна - Мўйноқ туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактабининг қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Ширинов Хуршид Хасанович - Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг физика фани ўқитувчиси

«Соғлом турмуш» медали билан

Аллаберганова Нилуфар Илёсовна - Қўшкўпир туманидаги 4-ихтисослаштирилган мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти

Арипова Гулнара Талибовна - Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг камондан отиш бўйича мураббийси

Казакова Дилфуза Рейимбаевна - Қорақалпоғистон Республикаси «Баркамол авлод» болалар мактабининг тасвирий санъат тўгараги раҳбари

Кимсанова Сайидахон Эсоновна - Қува туманидаги 11-умумий ўрта таълим мактабининг технология фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти

Мамадалиев Яшаржон Машрабович - Норин туманидаги 42-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, Наманган вилояти

Раджабова Мухаббат Тошпўлатовна - Сардоба туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактабининг тасвирий санъат ва чизмачилик фани ўқитувчиси, Сирдарё вилояти

Самадова Сабина Сабировна - Кармана туманидаги «Kids Akademy» нодавлат мактабгача таълим ташкилоти директори, Навоий вилояти

Ташмухамедова Шахноз Рафиковна - Шайхонтоҳур туманидаги 186-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Худоймуродова Ҳилола Мухиддиновна - Қизириқ туманидаги 36-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти

«Шуҳрат» медали билан

Алламбергенова Гулшийра Атамуратовна - Хўжайли туманидаги 26-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Атажонова Саидахон Бораталиевна - Андижон машинасозлик институтининг ахборот технологиялари кафедраси мудири, Андижон вилояти

Бердиева Умидахон Осимжоновна - Яккасарой туманидаги «Humo School Academy» нодавлат таълим муассасаси директори, Тошкент шаҳри

Бойқобилова Дилрабо Соатмуродовна - Бандихон туманидаги 17-ихтисослаштирилган мактабнинг биология фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти

Буранов Журабек Расулович - Термиз туманидаги 12-умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти

Валиева Зиёда Абдужабборовна - Фарғона туманидаги «Бахтли келажак сари қадам» оилавий болалар уйи раҳбари, Фарғона вилояти

Вахобова Озода Холмуродовна - Тайлоқ туманидаги 10-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси, Самарқанд вилояти

Давронова Дилрабо Шермаматовна - «SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг Самарқанд шаҳридаги филиали директори, Самарқанд вилояти

Исаева Барно Абдужаббаровна - Республика мусиқа ва санъат коллежининг театр ва кино санъати кафедраси мудири

Исмаилова Эрешгул Жораевна - Қоровулбозор туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактаби кутубхоначиси, Бухоро вилояти

Каримов Абдурашид Мусахонович - Наманган давлат университетининг кимё кафедраси доценти, Наманган вилояти

Кодирова Хавохон Гулямовна - Фарғона шаҳридаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Фарғона вилояти

Кориев Рустам Умаржон ўғли - Тошкент шаҳридаги «Ибрат фарзандлари» нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари

Курбанов Онгарбай Хожанбергенович - Нукус шаҳридаги Президент мактабининг физика фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Курбонов Жўрабек Абдувохидович - Улуғнор туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг кимё фани ўқитувчиси, Андижон вилояти

Қўнишева Гулчехра Асадовна - Бахмал туманидаги 66-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти

Махаматкулова Сайёра Абдуллаевна - Ўрта Чирчиқ туманидаги 72-ихтисослаштирилган мактабнинг информатика фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти

Музаффорова Ойгул Курбанбоевна - Гулистон туманидаги 29-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Сирдарё вилояти

Муминова Дилноза Пардақуловна - Олмазор туманидаги 234-умумий ўрта таълим мактабининг география фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Насимов Бекзод Шермуҳаммад ўғли - Жиззах шаҳридаги Президент мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти

Нишанбаев Сабир Зарипбаевич - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўсимлик моддалари кимёси институти лаборатория мудири

Нуралиева Нилуфархон Содикжоновна - Қўрғонтепа туманидаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйи тарбиячиси, Андижон вилояти

Нурмаматова Чарос Курбоновна - Оқдарё туманидаги 22-умумий ўрта таълим мактабининг немис тили фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти

Очилов Анвар Жонпўлатович - Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг математика фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Парпиева Нигора Назировна - Қувасой шаҳридаги ихтисослаштирилган мактабнинг кимё фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти

Пулатов Гайбулла Жололович - Чортоқ туманидаги 5-ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг биология фани ўқитувчиси, Наманган вилояти

Ражабова Сарвиноз Юнусовна - Жондор туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти

Розиқов Ойбек Баходирович - Мирзаобод туманидаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Сирдарё вилояти

Сабирова Мухайё Хусниддиновна - Олмазор туманидаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун 1-интернат уйи логопеди, Тошкент шаҳри

Саидмурадов Шухрат Алишерович - Тошкент туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактабининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти

Самадов Сардор Сабирович - Навоий шаҳридаги 11-ихтисослаштирилган мактабнинг кимё фани ўқитувчиси, Навоий вилояти

Тагаймуратов Абдуваит Абдимуратович - Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Тангиров Хуррам Эргашевич - Жиззах давлат педагогика университетининг информатика ва рақамли таълим технологиялари кафедраси доценти, Жиззах вилояти

Тоиров Олимжон Зувурович - Тошкент давлат техника университетининг электр машиналари кафедраси мудири

Тулкибаева Фируза Калбаевна - Конимех туманидаги 19-умумий ўрта таълим мактаби директори, Навоий вилояти

Туляганова Дилфуза Юлдашовна - Қибрай туманидаги касб-ҳунар мактабининг ишлаб чиқариш таълими устаси, Тошкент вилояти

Тухтамуродов Элбек Дилмуродович - Қарши шаҳридаги 1-ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

Халиқов Азамат Қахрамонович - Қарши шаҳридаги 18-кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг давлат ва ҳуқуқ асослари фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

Хашимова Сабохат Абдуллаевна - Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг тилларни ўрганиш кафедраси профессори

Худойбердиева Ойтула Муртазакуловна - Миришкор туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактабининг география фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

Шадияров Алишер Эшпўлатович - Дўстлик туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг тасвирий санъат ва чизмачилик фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти

Шихназарова Садоқат Умаржан қизи - Хива шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми махсус фан ўқитувчиси, Хоразм вилояти

Эргашева Гули Исмоил қизи - Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг инглиз филологияси факультети декани

Эштўраев Хўшбоқ Чоршанбиевич - Шеробод туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг математика фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти

Юлдашев Джамшид Абдималикович - Учқудуқ туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Навоий вилояти

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев

Киритилди: Бугун 00:10. Ўқилди: 205 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!