Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўқишни кўчириш учун ариза берган талабалар ОТМнинг масъулларига учрашиши мумкин — Олий таълим вазирлиги

Ўқишни кўчириш учун ариза берган талабалар ОТМнинг масъулларига учрашиши мумкин — Олий таълим вазирлиги

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфидаги ОТМларга узрли сабабларга асосан ўқишни кўчиришга тавсия этилганлар рўйхати тасдиқланган.

Вазирликнинг маълум қилишича, Президентнинг ПҚ-279-сонли қарори 7-бандига мувофиқ 2 та узрли сабабга кўра ўқишини кўчириш истагида бўлган фуқароларнинг аризалари кўриб чиқилиб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларига 2024/2025-ўқув йили баҳорги семестрида ўқишини кўчиришга тавсия этилган талабалар рўйхати юборилган.

Шунингдек вазирлик ОТМларга ўқиши кўчирилишини сўраб мурожаат қилган талабалар олий таълим муассасасининг ўқишни кўчириш бўйича масъулларига учрашиш (боғланиш)лари тавсия этмоқда.

Маълумот ўрнида, амалдаги тартибга кўра талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш талабани қабул қилаётган олий таълим муассасаси бўйсунадиган вазирлик (идора) қарори асосида амалга оширилади.

Киритилди: 14:42 21.02.2025. Ўқилди: 1049 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!