Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Навоий давлат педагогика институти ўқитувчиси Г.М. фуқаро Ш.ни Тошкент шаҳрида ишловчи танишлари орқали ушбу институтнинг жисмоний тарбия йўналишига ўқишга киритиб қўйиб, сўнгра бошқа институтга кўчириб бериш эвазига 2 000 АҚШ долларларини олган вақтида ушланган.

Г.М.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, институт талабаси Б.Р. институтнинг яна бир ўқитувчиси С.М.нинг топшириғига кўра 2 000 АҚШ долларларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.У. бошқа бир фуқаро Л.ни Жиззах шаҳридаги “Абу Али ибн Сино” номидаги Жамоат саломатлиги техникумига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 16:35 06.07.2022. Ўқилди: 1400 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!