Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўпка касалликларига қарши кучли табиий восита

Ўпка касалликларига қарши кучли табиий восита

Маълумотларга қараганда, чекувчиларда 30 ёшдан сўнг ўпканинг тўлақонли ишлашида муаммолар пайдо бўла  бошлайди. Бунга ҳар бир инсон саломатлигининг умумий аҳволи ва ўзига хослиги, турмуш тарзи, кундалик овқатланиши ҳам таъсир қилади.

АҚШдаги Мэриленд штатининг Балтимор шаҳрида жойлашган Жонс Хопкинс университетида 2002 йилда 600 нафар кўнгиллиларда овқатланиш рационининг инсон ўпкасига таъсири ўрганилган эди. Унда ўпканинг ҳолати, овқатланиш рациони ва инсоннинг кун давомида қанча чекиши таҳлил қилинган. Ушбу тадқиқот яқинда яна қайтадан ўтказилди.

Тадқиқотлар натижасида олимлар помидор ва кўк олма истеъмол қилиш чекувчиларга, ифлосланган ҳаво шароитида яшовчиларнинг ўпка шикастланишига, яллиғланишига қарши курашда яхши самара беришини аниқлашди.

Олимларнинг таъкидлашича, бир кунда 2-3 та помидор ва 1 та кўк олма истеъмол қилган киши ўпка касалликларига камроқ дучор  бўлар экан. Чекувчиларга эса  янада самаралироқ таъсир ўтказар  экан.

Умуман турли хил меваларни исътемол қилиб туриш мақсадга мувофиқлигини таъкидлашади олимлар.

Изоҳ ўрнида: Ушбу университет билан ҳамкорликда  турли даврларда тадқиқотлар олиб борган 36 нафар олим Нобель мукофотига муяссар бўлган. Университетнинг Хитой ва Италияда ҳам ўз филиаллари мавжуд.

Киритилди: 23:01 06.10.2019. Ўқилди: 2480 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!