"Уолтс, афтидан, Исроил етакчисининг Трамп билан Овал кабинетдаги учрашувидан олдин Нетаняху билан Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар вариантларини фаол муҳокама қилган," - дейилади нашрда.
Қайд этилишича, собиқ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчининг тажовузкор стратегияси Трампга ёқмаган, чунки унда можародаги қарама-қаршиликларни дипломатик саъй-ҳаракатлар билан ҳал қилиш имконияти ҳам кўриб чиқилмаган.