Дональд Трамп Владимир Путин билан иложи борича тезроқ учрашишни истайди, деди АҚШ давлат котиби.
Марко Рубионинг сўзларига кўра, ҳозирда учрашув жойи ва санаси масаласи ҳал қилинмоқда.
Рубионинг бошқа баёнотлари:
◾️ Россия Украинада ўт очишни тўхтатишга оид талабларлари акс этувчи ҳужжатни тайёрламоқда;
◾️ Агар Украина бўйича музокараларда олдинга силжиш бўлмаса, АҚШ Конгресси Россияга қарши санкциялар тўғрисида қонун қабул қилиши ҳақида россияликларни огоҳлантирдик;
◾️ Конгресснинг Россияга қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилиши бу биз тўхтата олмайдиган ва назорат қила олмайдиган жараён;
◾️ АҚШ Украина бўйича охири йўқ музокараларда иштирок этишни истамайди, балки яқин кунларда аниқ натижаларни кўришни хоҳлайди.