НАТОнинг Россия таҳдидидан ҳимояланиш режалари Европа халқининг ижтимоий фаровонлигига путур етказади. Бу ҳақда L’Antidiplomatico нашри ёзмоқда.
"НАТО Бош котиби бутун дунёга европаликлар фаровонлик давлати деб аталмиш эски иллюзияларни унутишлари кераклигини айтди", — дейилади мақолада.
Нашрнинг қайд этишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини мустаҳкамлаш учун Европа шаҳарлари аҳолиси узоқ вақтдан бери минимал даражага туширилган миллий соғлиқни сақлаш хизмати ва пенсия тизими ҳақидаги орзуларидан воз кечиши керак.
Шу ҳафта НАТО бош котиби Марко Рютте Лондондаги конференцияда аъзо давлатлар ҳарбий харажатларни ЯИМнинг 5 фоизигача оширмасалар, рус тилини ўрганишлари кераклигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Россия яқин беш йил ичида альянс билан ҳарбий тўқнашувга тайёр бўлиши мумкин.