Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўнта давлат Европа Иттифоқига қўшилишга умид қилмоқда. Уларнинг расмий мақоми билан танишинг

Ўнта давлат Европа Иттифоқига қўшилишга умид қилмоқда. Уларнинг расмий мақоми билан танишинг

Европа Комиссияси чоршанба куни Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун номзодларнинг барча зарур мезонларни бажариш йўлида эришган ютуқлари ҳақидаги ҳисоботини эълон қилди.

Қўшилиш бўйича музокаралар ўн йил ёки ундан кўпроқ вақт олиши мумкин.

Қуйида бир кун келиб ЕИга аъзо бўлишга умид қилаётган давлатлар рўйхати ва уларнинг расмий мақоми келтирилган:

Украина (2022 йилдан бери номзод):

Украина 2022 йил февралида Россия томонидан босиб олинганидан бир неча кун ўтиб Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза топширган ва ўша йилнинг июнь ойида номзод мақоми берилган эди. 2023 йил декабрида Европа Иттифоқи етакчилари Украина билан аъзолик бўйича музокараларни бошлашга қарор қилишди ва 2024 йил июнь ойида аъзолик бўйича музокаралар бошланди.

МОЛДОВА (2022 йил июндан номзод):

Европа Иттифоқи Молдова билан 2016 йилдан бери чуқур ва кенг қамровли эркин савдо ҳудудини ўз ичига олган ассоциация шартномасига эга. Мамлакат 2022 йил март ойида Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза топширган. Қўшилиш бўйича музокараларни бошлаш учун Европа Комиссияси Молдовадан суд тизимини ислоҳ қилишни сўради. ЕИ етакчилари Молдова билан 2023 йил декабрида аъзолик бўйича музокараларни бошлашга қарор қилишди ва 2024 йил июнь ойида аъзолик бўйича музокаралар бошланди.

Туркия (1999 йилдан бери номзод)

Ҳали ҳам расман номзод давлат бўлган Туркия кўп йиллар аввал унинг аъзолик бўйича музокаралари асосан инсон ҳуқуқлари ва бошқарув муаммолари туфайли тўхтаб қолганини кўрган. 85 миллион аҳолига эга Туркиянинг Европа Иттифоқига кириши ҳозирда сиёсий баҳсларнинг бир қисми эмас. У 1987 йил апрель ойида Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза топширди ва 1999 йил декабрда номзод давлатга айланди. Аъзолик бўйича музокаралар 2005 йил октябрь ойида бошланган.

Шимолий Македония (2005 йилдан бери номзод):

У 2003 йилдан буён Европа Иттифоқига қўшилиш йўлида ва 2004 йилдан буён барқарорлаштириш ва ассоциация шартномасига эга. 2004 йил март ойида Европа Иттифоқига аъзолик учун ариза топширди. 2005 йил декабрида номзод давлат бўлди ва аъзолик бўйича музокаралар олиб борилди.

Черногория (2010 йилдан бери номзод):

Кичик Адриатика давлати 2008 йилнинг декабрь ойида ЕИга аъзо бўлиш учун ариза топширган. Қўшилиш бўйича музокаралар 2012 йил июнь ойида бошланган ва ўшандан бери музокараларнинг жами 35 бўлимидан 33 таси очилган ва шулардан учтаси якунланган.

СEРБИЯ (2010 йилдан бери номзод):

Ғарбий Болқоннинг энг йирик давлати 2003 йилда потенциал номзод сифатида аниқланган ва 2013 йилдан бери Европа Иттифоқи билан Барқарорлик ва Ассоциация келишувига эга.

У 2008 йилнинг декабрида Европа Иттифоқига аъзолик учун ариза топширган ва 2010 йилнинг декабрида номзод давлатга айланган. Қўшилиш бўйича музокаралар 2012 йилда бошланган ва музокараларнинг жами 35 бўлимидан 22 таси очилган ва иккитаси якунланган.

АЛБАНИА (2014 йил июнидан бери номзод):

Ғарбий Болқоннинг яна бир давлати, у 2003 йилда потенциал номзод сифатида аниқланган ва 2009 йил апрель ойида Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза топширган. Албания 2014 йилда номзод мақомини олди.

БОСНИА ВА ГЕРЦEГОВИНА (2022 йил декабрдан номзод):

Босния 2003 йилда потенциал номзод сифатида аниқланган ва 2015 йилдан буён ЕИ билан Барқарорлик ва Ассоциация келишувига эга. У 2016 йил февраль ойида Европа Иттифоқига аъзолик учун ариза берган.
Қўшилиш бўйича музокараларни бошлаш учун Босния 2019 йилда Комиссия томонидан белгиланган 14 та устувор йўналишни амалга ошириши керак, уларда демократия ва давлат функционаллиги, қонун устуворлиги, асосий ҳуқуқлар ва давлат бошқарувини ислоҳ қилишга қаратилган.

Грузия (2023 йил декабридан бери номзод):

Грузия 2022 йилнинг март ойида Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза топширди. Европа Иттифоқи ҳукуматлари Грузияга номзод мақомини 2023 йил декабрида берди. 2016 йилдан бери Европа Иттифоқи ва Грузия ўртасида савдони қамраб олувчи ассоциация шартномаси мавжуд.

Киритилди: 22:15 02.11.2024. Ўқилди: 2827 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!