Филипп Лаззаринининг айтишича, агентлик Ғазода «гуманитар ёрдамнинг таянчи бўлиб қолмоқда».
Қоҳирадаги нутқида у Ғазога гуманитар ёрдамнинг давом этишини таъминлаш учун «мустаҳкам халқаро ҳуқуқий ва сиёсий асос»дан фойдаланишга чақирди.
«Бусиз, инсонпарварлар қанчалик фидойи ва жасур бўлмасин, қололмайди ва етказиб бермолмайди», дея қўшимча қилди у.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти агентлиги яқинда Исроил ва Ғазо ўртасидаги асосий Карем Абу Салем (Керем Шалом) ўтиш жойидан Ғазога ёрдам етказиб беришни хавфсизлик билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабабли тўхтатганини эълон қилди.