Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

UNRWA Ғазога ёрдам беришни тўхтатди

UNRWA Ғазога ёрдам беришни тўхтатди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам ва ишлар тўғрисади агентлиги (UNRWA) ёқилғи ва алоқа йўқлиги сабабли Ғазога озиқ-овқат ва товарлар етказиб беришни тўхтатди, деб хабар беради Кazinform агентлиги Еuronewsга таяниб.

Махсус агентлик бундан буён ўз каналлари орқали Ғазога озиқ-овқат ва товарлар жўната олмаслигини маълум қилди. Бунинг сабаби, алоқа узилишлари туфайли етказиб беришни мувофиқлаштириш ёки улар учун ёқилғи топилмаслигида.

БМТ Бош котиби матбуот котиби Стефан Дюжаррикнинг айтишича, ёрдам Рафаҳ назорат пунктида йиғилган, бироқ агентликда юк машиналари йўқлиги сабабли уларни олиб кетиш мумкин эмас.

“Телекоммуникация тармоғидаги муаммолар туфайли Ғазодаги умумий вазият бўйича сўнгги маълумотларга эга эмасмиз. Бу содир бўлгач, биз Ғазо секторидаги ходимлар билан алоқани бутунлай йўқотдик. Ходимларимизнинг катта қисми биз билан боғлана олмайди", – деди UNRWAнинг алоқалар бўйича директори Жульетт Тума.

Киритилди: 20:09 19.11.2023. Ўқилди: 2063 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!