Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинлар бўйича агентлиги сўнгги бир йил давомида Ғазога етиб келган инсонпарварлик ёрдами унинг 2,2 миллион аҳолиси учун «ҳеч бир жойда етарли бўлмаганини» айтди.
«Ҳужумлар давом этар экан, одамлар, жумладан, болалар очарчиликка дуч келмоқдалар, бошпана ва чодирларда яшаб, инсонпарварлик ёрдамига таянмоқдалар», деди UNRWA Х'да.
Ҳисоб-китобларга кўра, ўтган ойда Ғазога кунига атиги 65 та ёрдам юк машинаси киришга муваффақ бўлган. Халқаро ёрдам ташкилотлари Ғазодаги аҳвол ёмонлашгани ҳақида бир неча бор хавотир билдирган.
Улар анклавга етиб келган ёрдам юклари ҳозир уруш бошланганидан бери энг паст даражада эканлигини айтишди.