Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Умумтаълим муассасаларида юқори тезликка эга интернет тариф режаси жорий қилинади

Умумтаълим муассасаларида юқори тезликка эга интернет тариф режаси жорий қилинади

Президент фармонига кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, 2024 йил 1 январдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим ташкилотларида New Education тариф режаси жорий этилади.

"Таълим назорати" канали хабарида айтилишича, бунда таълим муассасаларидаги болалар сонидан келиб чиқиб, New Education тариф режаси интернет тезлиги ҳажмлари белгиланади.

Таълим муассасаларида 400 нафаргача ўқувчиси бўлган умумий ўрта таълим муассасаларида Интернет тезлиги камида 40 Мбит/с, ўқувчилар сони 400 нафардан кўп бўлганларда – камида 100 Мбит/с бўлади.

New Education тариф режасининг ҳар бир тезликдаги пакети учун ҳар ойлик абонент тўлови миқдорларини белгилаш ва бунда таълим ташкилотлари томонидан интернет хизматларидан тунги вақтда фойдаланилмаслиги инобатга олинади.

Киритилди: 09:45 07.06.2023. Ўқилди: 1333 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!