Бугун 2 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Умрадаги ўзбекистонликларни қайтариш учун репатриация рейслари ташкил этилади

Умрадаги ўзбекистонликларни қайтариш учун репатриация рейслари ташкил этилади

Умрага кетган Ўзбекистон фуқароларини қайтариш мақсадида репатриация рейслари ташкил этилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон авиация расмийларининг кўрсатмасига биноан, мамлакатдаги барча авиакомпанияларга кейинги огоҳлантиришгача Ўзбекистон зиёратчиларини умра дастури бўйича Саудия Арабистонига олиб боришни тўхтатиб туриш вазифаси юклатилди. Бу чеклов, шу жумладан, Uzbekistan Airways’нинг Тошкент – Жидда – Тошкент йўналишидаги рейсларига ҳам тааллуқлидир.

Авиакомпания томонидан 2026 йил 2 мартдан бошлаб, умра дастури доирасида Uzbekistan Airways рейслари орқали Саудия Арабистонига олиб борилган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида Жидда—Тошкент йўналишида репатриация рейслари ташкил этилади.

Киритилди: Бугун 08:53. Ўқилди: 818 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!