Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ўмондаги масжид яқинидаги отишмада тўрт киши ҳалок бўлди

Ўмондаги масжид яқинидаги отишмада тўрт киши ҳалок бўлди

Ўмондаги масжид яқинида содир бўлган отишмада камида тўрт киши ҳалок бўлди, бир неча киши яраланди.

Бу ҳақда Ўмон полицияси Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Департамент ҳеч қандай маълумот бермади, фақат бу борада тергов бошланганини билдирди.

“Вазиятни бартараф этиш учун барча хавфсизлик чоралари кўрилди, тергов доирасида далиллар тўплаш жараёнлари якунланмоқда”, дейилади полиция баёнотида.

Ўмон пойтахти Маскатнинг Ал-Вади Ал-Кабир ҳудудидаги масжид яқинида камида бир киши автоматдан ўт очганини айтилмоқда.

Ўмон Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Яман билан чегарадош. Асосан мусулмонлар яшайдиган мамлакатда бундай ҳужумлар кам учрайди.

Киритилди: 10:51 16.07.2024. Ўқилди: 581 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!