Бугун 27 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Уммон: АҚШ Эронни таҳдид сифатида кўрсатиб, тинчликка тўсқинлик қилмоқда

Уммон: АҚШ Эронни таҳдид сифатида кўрсатиб, тинчликка тўсқинлик қилмоқда

Уммон ташқи ишлар вазири Бадр ал-Бусаидий АҚШни Эронни хавфсизликка таҳдид сифатида кўрсатиш орқали минтақада тинчлик ўрнатилишига тўсқинлик қилаётганликда айблади. Бу ҳақда «Тасним» агентлиги хабар берди.

Вазирнинг таъкидлашича, Эронни таҳдид сифатида талқин қилиш минтақадаги барқарорликни таъминлашга ёрдам бермайди.

Бадр ал-Бусаидий, шунингдек, Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгашига аъзо олти мамлакат, Эрон ва Ироқ ўртасида ўзаро ҳужум қилмаслик тўғрисидаги пакт имзолаш ташаббусини илгари сурди.

Ушбу таклиф минтақадаги давлатлар ўртасида ишончни мустаҳкамлаш ва ҳарбий кескинликнинг олдини олишга қаратилган.

Киритилди: Бугун 18:37. Ўқилди: 214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!