Бугун 26 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Умар Кремлёв: "IBA'нинг стратегик мақсади Россияни дунё бокс майдонига айлантириш"

Умар Кремлёв: "IBA'нинг стратегик мақсади Россияни дунё бокс майдонига айлантириш"

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) раҳбари Умар Кремлёв ташкилотнинг 2025 йилдаги асосий мақсадлари ва бўлажак мусобақалар ҳақида гапирди.

"IBA турнирлар географиясини кенгайтиришда давом этмоқда. Жорий йилда биз Сербияда аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказдик, июль ойи бошида эса эркаклар ўртасидаги бўлажак жаҳон чемпионати мезбонини эълон қиламиз. Бизнинг стратегик мақсадимиз Россияни дунёнинг асосий бокс майдонига айлантиришдир.

Бу ерда барча асосий тадбирлар — бокс бўйича жаҳон чемпионатлари ва рейтинг шоулари ўтказилиши керак. Россияда бир нечта муҳим турнирларни ўтказиш бўйича музокара олиб борилмоқда", деди Умар Кремлёв "Чемпионат" нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) 1920 йилнинг августида ташкил этилган. Кремлёв 2020 йил декабрида ташкилот президенти этиб сайланган.

Киритилди: 23:42 25.06.2025. Ўқилди: 281 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!