Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўлим гувоҳномасини олиш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

A A A
Ўлим гувоҳномасини олиш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

Бугун АОКА залида Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида бўлиб ўтган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

➖ Ўлимни қайд этиш тўғрисидаги ариза ўлим тўғрисидаги тиббий гувоҳнома берилгандан кейин 3 кундан кечикмай берилиши керак.

Ўлимни қайд эттириш тўғрисида марҳумнинг қариндошлари ва яқин кишилари, шунингдек, тиббий муассаса маъмурияти мурожаат этишлари мумкин, улар ўлим тўғрисида тиббий гувоҳнома ва марҳумнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.

Агар вояга етмаган вафот этган шахсга нисбатан ФҲДЁ органида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилмаган бўлса, вафот этган шахсга туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилиб, бу ҳақда ариза берган шахсга маълумотнома берилади, шундан сўнг вафот этган шахсга нисбатан белгиланган тартибда ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилади.
 

Киритилди: 14:34 22.10.2020. Ўқилди: 6501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!