Бугун 4 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Глинка кўчасида содир бўлган воқеа сабаблари очиқланди

Глинка кўчасида содир бўлган воқеа сабаблари очиқланди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Глинка кўчасида содир бўлган воқеа сабабларини маълум қилди. Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати эълон қилган дастлабки маълумотларига кўра, диаметри 219 мм бўлган ерости газ қувуридан сизиб чиққан газ иссиқлик тармоғи камерасида тўпланиб, авария ҳолатини юзага келтирган. Текширув давомида газ қувурининг тахминан 375 кв см майдонида бир нечта жойдан газ сизиб чиқаётгани аниқланган. Қайд этилишича, айни пайтда соҳа мутахассислари ҳодиса сабаблари ва барча тафсилотларни батафсил ўрганишда давом этмоқда. Текширув якунлангач, йўл қопламасини тиклаш ишлари давом эттирилади ва яқин вақт ичида йўл транспорт ҳаракати учун очилади. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов якунларига кўра, айбдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. Тошкентнинг Яккасарой тумани Глинка кўчасидаги ҳолат 3 сентябрь куни содир бўлганди. Автомобил йўлида асфалт ўпирилиб, бир киши жароҳатланган, транспорт воситаларига зарар етганди.
Киритилди: Бугун 13:55. Ўқилди: 868 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!