Бугун 5 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Фарғонада акула боқилгани ҳақидаги хабарлар нотўғри бўлиб чиқди

Фарғонада акула боқилгани ҳақидаги хабарлар нотўғри бўлиб чиқди


Ижтимоий тармоқларда Фарғонадаги кўп қаватли уйлардан бирининг ертўласида акула боқилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фарғона вилояти Экология бош бошқармаси ҳолатни ўрганиб, ертўлада акула эмас, Сиам соми (пангасиус) боқилганини аниқлади.

Ушбу балиқ ташқи кўриниши акулага ўхшагани учун «акулали сом» деб ҳам аталади.

Фуқаро интернетда тарқалган нотўғри маълумот учун узр сўраб, балиқларни ертўладан ҳовлисига кўчирганини билдирди.

Киритилди: 21:59 04.09.2026. Ўқилди: 1156 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!