Россия Каспий денгизига Каракурт синфидаги энг янги кичик ракета кемаси «Туча»ни жойлаштирди. Бу фактни OSINT эксперти М.Т. Андерсон Россия портларининг сунъий йўлдош тасвирларини ўрганиш чоғида аниқлади.
«Афтидан, «Туча» Новороссийскдан Каспий флотилиясига ички сув йўллари бўйлаб юборилганга ўхшайди», деди тадқиқотчи.
6 апрель ҳолатига кўра, асосий ҳарбий кемалар, сув ости кемалари ва десант кемалари Новороссийскда жойлашгани қайд этилган. Севастополда кичик ракета катерлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа кемалари ва мина қўриқлаш кемалари мавжуд. Шу билан бирга, Феодосияда биронта ҳам кема кўринмаган.