Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Украина демографик коллапс арафасидами?

A A A
Украина демографик коллапс арафасидами?

Reuters агентлигининг хабар беришича, Украина демографик коллапс арафасида.

Агентликнинг хабар беришича, тўлиқ миқёсли урушдан олдин мамлакат аҳолиси 42 миллион кишини ташкил этган; ҳозирда бу рақам 36 миллиондан камроққа тушиб кетган. 2051-йилга келиб бу кўрсаткич 25 миллионга тушиши тахмин қилинмоқда.

CIA World Factbook маълумотларига кўра, 2024-йилда Украинада ўлим даражаси энг юқори ва туғилиш даражаси энг паст бўлган: ҳар бир туғилишга тахминан учта ўлим.

Ҳукумат ҳисоб-китобларига кўра, Украинада эркакларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги урушдан олдинги 65,2 йилдан 2024-йилда 57,3 йилгача пасайган. Аёллар учун бу кўрсаткич 74,4 йилдан 70,9 йилгача пасайган.

Ўлим даражаси юқори ва туғилиш даражаси пастлигидан ташқари, демографик муаммо украиналикларнинг миграцияси билан ҳам боғлиқ. 2025-йил март ойида Украина Иқтисодий стратегия маркази уруш бошланганидан кейин мамлакатни тарк этган тахминан 5,2 миллион украиналик чет элда, асосан Европа мамлакатларида қолганини хабар қилди

Киритилди: 23:13 05.12.2025. Ўқилди: 3472 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар