Бу ҳақда Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати хабар берди.
"Суми: 18:00 ҳолатига кўра , 34 киши ҳалок бўлди, улардан 2 нафари бола. 117 киши, жумладан, 15 бола яраланди. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига самимий ҳамдардлик билдирамиз. Бу бутун мамлакат учун ўрнини тўлдириб бўлмайдиган йўқотишдир", - дейилади хабарда.
Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Будановнинг маълум қилишича, Сумига иккита “Искандер-М/КН-23” баллистик ракеталари билан берилган зарба Россия армиясининг 112 ва 448-бригадалари экипажлари томонидан амалга оширилган.