Украина Қуролли кучлари қуруқликдаги қўшинлари қўмондони Михайло Драпатий истеъфога чиққани ҳақида ҳисобот тақдим этди. Бу ҳақда у "Facebook"даги саҳифасида маълум қилди.
Бу қарор Украина Қуролли кучлари ўқув бўлинмаси 12 аскарнинг ўлимига сабаб бўлган ракета зарбасидан кейин қабул қилинган.
"Украина Қуролли кучлари қуруқликдаги қўшинлари қўмондони лавозимидан истеъфога чиққаним ҳақидаги ҳисоботни тақдим этишга қарор қилдим. Бу аскарларимиз ҳалок бўлишига олиб келган 239-ўқув полигонидаги фожиа учун шахсий жавобгарлик ҳиссимдан келиб чиққан онгли қадамдир", деб ёзади у.
Драпатий қўмондон сифатида ўз буйруқларининг бажарилишини тўлиқ таъминлай олмаганини таъкидлади.
Россия қўшинлари Украина Қуролли кучлари қуруқликдаги қўшинларининг ўқув бўлинмасига ракета зарбаси берди.
1 июнь куни Россия қўшинлари Украина Қуролли кучлари қуруқликдаги қўшинлари ўқув бўлинмаларидан бирининг жойлашган жойига ракета зарбаси берди. Бу ҳақда аввалроқ Украина қуруқликдаги қўшинлари қўмондонлиги "Телеграм"да хабар берган эди.
Камида 12 киши ҳалок бўлгани ва 60 дан ортиқ киши жароҳат олгани маълум.