Бугун 9 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Украинанинг Полтава шаҳрида қурбонлар сони 7 кишига етди

Украинанинг Полтава шаҳрида қурбонлар сони 7 кишига етди

Украинанинг Полтава вилоятида турар-жой биносига берилган ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлганлар сони етти кишига етди. Бу ҳақда 1 февраль, шанба куни Полтава вилояти маъмурияти хабар берди.

Хабарда қайд этилишича, 14 киши, жумладан 3 нафар бола жароҳатланган, 22 киши қутқарилган.

Маълум қилинишича, воқеа жойида 460 дан ортиқ қутқарувчи, хавфсизлик кучлари ва коммунал хизмат ходимлари ва 100 га яқин ускуналар ишламоқда.

Полтава вилоятида 2-4 февраль кунлари қурбонлар хотирасига уч кунлик мотам эълон қилинди.

Киритилди: 19:17 01.02.2025. Ўқилди: 1411 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!