Бугун 25 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Украинанинг Донецк вилоятидаги учта қишлоқ озод қилинди

Украинанинг Донецк вилоятидаги учта қишлоқ озод қилинди

Украинанинг Донецк вилоятидаги учта қишлоқ озод қилинди.

Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский маълум қилди.

"Бизнинг қўшинларимиз муваффақиятли қарши ҳужумни амалга ошириб, Донецк вилоятидаги қишлоқлар – Михайливка, Зелений Хай, Владимировкани душмандан тозалади", — деб ёзди у Telegram-каналида.

Унинг сўзларига кўра, Покровск йўналишидаги вазият оғир, душман асосий кучларини фронтнинг ушбу қисмига қаратган. "Аммо биз сафда туришимиз керак. Ҳарбий операцияларни ташкил этишда ёрдам кўрсатилади. Қўшимча ўқ-дорилар, учувчисиз самолётлар ва электрон уруш ускуналари билан боғлиқ масалалар ҳал бўлди", деб ишонтирди Сирский.

Аввалроқ Украина етакчиси Владимир Зеленский мамлакат Мустақиллик куни муносабати билан қилган чиқишида Донбасс йўналишидаги муваффақиятлар ҳақида тафсилотларни ошкор қилмасдан маълум қилганди.

Киритилди: Бугун 06:30. Ўқилди: 1695 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!