Июль ойида Украинанинг дон экспортидан тушган даромади 1,9 бараварга камайди, деб ёзади “РИА Новости” Украина божхона ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотлари таҳлилига таяниб.
Қайд этилишича, июль ойида Украина 2,3 миллион тонна маккажўхори, буғдой ва арпа экспорт қилган, бу июнь ойига нисбатан 38 фоизга кам.
Киевнинг даромади 1,9 бараварга - 712 миллион доллардан 380,4 миллион долларгача қисқарди.